Жаҳон

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

АҚШ 5 ёш ва ундан катта мигрант болаларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш учун пул таклиф қилмоқда.

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

 

АҚШ маъмурияти вояга етмаган мигрантларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш эвазига 3 минг доллар таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg Law адвокатлар ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларига таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, таклиф 5 ёш ва ундан катта болаларга ҳам берилмоқда. Айрим ҳолатларда бу ҳақда АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) прокурорлари ёки иммиграция судларидаги судьялар маълум қилмоқда. Бунда болаларнинг қонуний вакиллари иштирок этмаслиги, шунингдек, таклифни кўриб чиқиш учун етарли вақт берилмаслиги мумкин.

 

Bloomberg Law қайд этишича, 2025-йилда Трамп маъмурияти мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этишга рози бўлган 14 ёш ва ундан катта, ҳамроҳсиз мигрант болаларга 2 500 доллар таклиф қилишни бошлаган. Ҳозирги ташаббус эса ушбу амалиётни кенгайтириб, ёшроқ болаларни ҳам қамраб олмоқда.

 

Acacia Justice Center ижрочи директори Шайна Абернинг айтишича, ташкилот сўнгги бир ой ичида турли ҳудудлардаги адвокатлар ва кузатувчилардан болаларга қонуний вакилларисиз бундай таклифлар берилаётгани ҳақида хабарлар олган. Унинг таъкидлашича, айрим ҳолларда судьялар бу бир марталик таклиф эканини ва қарор қабул қилиш учун қўшимча вақт ажратилмаслигини билдирган.

 

Абернинг фикрича, болалардан бошпана ёки бошқа гуманитар ҳимоя олиш имкониятига таъсир қилиши мумкин бўлган масала юзасидан дарҳол қарор қабул қилиш сўралмоқда.

 

Amica Immigrant Rights Center ижрочи директори Майкл Лукенс ҳам ташкилоти ва бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи гуруҳлар ICE прокурорларидан ихтиёрий равишда мамлакатни тарк этиш учун 3 минг долларлик рағбатлантириш таклиф қилинган хатлар олганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, бундай таклифлардан бири 11 ёшли мижозга берилган.

 

Bloomberg Law маълумотига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги июль ойида иммиграция судларида ҳамроҳсиз вояга етмаганларга оид 16 500 дан ортиқ иш кўриб чиқилаётганини билдирган. Шу даврда Acacia ва болаларни ҳимоя қилувчи бошқа юридик ташкилотларни молиялаштириш ҳам тўхтатилган.

 

Нашр, шунингдек, иммиграция суди раҳбарлари АҚШга ота-онаси ёки васийларисиз келган болаларга оид суд мажлисларини 21 кун билан чеклашни буюргани ҳақида ёзган. Одатда бундай муддат болаларга адвокат топиш ёки бошпана сўраб ариза тайёрлаш имконини бериш учун зарур бўлади.

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Шунингдек, Украина АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни сўраган ва бунинг учун тўлов қилишга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.