Жаҳон

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

 

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027 йилги Рамазон ойининг бошланиш санаси бўйича дастлабки маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, ҳар икки мамлакатда рўза 8 февралда бошланиши кутилмоқда.

 

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси тасдиқлаган тақвимга кўра, Рамазон ҳайити 9 март куни нишонланади. Қадр кечаси 5 мартдан 6 мартга ўтар кечага тўғри келиши кутилмоқда. Қурбон ҳайити эса 16–18 май кунларига белгиланган.

 

Қирғизистон муфтияти ҳам Рамазон ойининг 8 февралда бошланишини прогноз қилган. Бироқ мамлакатда рўза бошланадиган якуний сана ой яқинлашганда эълон қилинади. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

 

Диний идоралар маълумотларига кўра, ҳижрий ойларнинг бошланиш саналари астрономик ҳисоб-китоблар асосида аниқланади. Шу билан бирга, янги ойнинг кўринишига қараб диний саналар бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

 

Қайд этилишича, сўнгги етти йил давомида Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойининг бошланиш саналари бир-бирига мос келган.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.