Жаҳон

2020 йилда Илон Маскнинг қанча ойлик маош олгани маълум бўлди

Тесла компанияси маълумотларига қараганда, ўтган йил давомида тадбиркорнинг ойлик маоши $0 га тенг бўлган.

2020 йилда Илон Маскнинг қанча ойлик маош олгани маълум бўлди

 

Аммо шунга қарамасдан Маск АҚШдаги энг юқори ойлик тўланадиган бош директор бўлиб қолмоқда.

 

Маскнинг нолга тенг бўлган ҳолат, унинг расмий равишдаги ойлик маошсиз ҳам юқори даромад топганлигини ифодалайди.

 

Гап шундаки, 2018 йилда Тесла компания ривожланишининг 10 йиллик режасини ишлаб чиққан эди. Унга кўра, Илон Маск унинг олдига қўйилган 16 та йўналиш бўйича натижа кўрсатиши керак бўлади.

 

Маск уларнинг ҳеч бўлмаса 12 тасини амалга оширган тақдирда ва компания капитализацияси $650 млрдни ташкил этганда, махсус ҳуқуққа (опцион) эга бўлади.

 

Бунда Маск йирик акция пакетини бозор қийматидан ҳам пастроқ нархда сотиб олиши мумкин.

 

Блоомберг баҳолашича, Маск 2020 йил учун берилган ҳуқуқдан фойдаланган ва $6,7 млрд миқдордаги рағбатлантиришга эга бўлган. Тадбиркорнинг ўзи вазиятни қуйидагича ифодалайди:

 

“Опционларнинг акцияларга нисбатан қўлланилиши, одамзот 10−20 йилдан сўнг Марсга етиб бориши учун муҳимлилигидадир”, — дейди Твиттердаги саҳифасида.

 

Агар Маск барча белгиланган вазифаларни амалга ошира олса, 2028 йилга келиб, у компаниянинг 28% акцияларига эгалик қилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

2020 йилда Илон Маскнинг қанча ойлик маош олгани маълум бўлди | Zamon.uz