Ўзбекистон

Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позициясини маълум қилди

2021 йил 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий Кенгаш)нинг Афғонистондаги вазиятга бағишланган Ташқи ишлар вазирлари кенгаши навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.

Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позициясини маълум қилди

 

 

Ташқи ишлар вазири ўз нутқида Афғонистон масаласига тааллуқли асосий масалалар бўйича Ўзбекистон позициясига тўхталиб ўтди.

 

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Афғонистоннинг тинч ва мустақил давлат сифатида шаклланишидан манфаатдор. Афғонистон замини энди минтақа давлатлари ва умуман халқаро ҳамжамият учун хавф туғдирмаслиги керак.

 

Дунё давлатлари учун устувор вазифа Афғонистонни иқтисодий тусдаги минтақавий интеграцион жараёнларига янада фаол жалб қилиш, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўлиб қолиши кераклиги таъкидланди.

 

Можародан кейинги Афғонистон стратегиясини ишлаб чиқиш муҳимлиги, шунингдек, мамлакатга зарур инсонпарварлик ёрдам кўрсатилиши давом этиши алоҳида қайд этилди.

 

Тадбир якунида Туркий Кенгашга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон бўйича Қўшма баёноти қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий Кенгаш)нинг Афғонистондаги вазиятга бағишланган йиғилишида иштирок этмоқда.

 

Аввалроқ 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатгани ҳамда Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг халқаро захираларини қайтариб беришга чақиргани ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.