Жаҳон

Абхазия президенти мухолифат босими остида истеъфога чиқди

Намойишчилар эгаллаб олинган ҳукумат биноларини озод қилмаса, Аслан Бжания истеъфосини қайтариб олмоқчи.

Абхазия президенти мухолифат босими остида истеъфога чиқди

"Мамлакатда барқарорлик ва конституциявий тузумни сақлаш мақсадида, Абхазия Республикаси Конституциясининг 63-моддасига мувофиқ, мен Абхазия Республикаси президенти лавозимидан истеъфога чиқишиман", — дейилади Бжания томонидан Абхазия парламенти спикерига йўлланган мактубда.

 

 

“Интерфакс” агентлиги хабарига кўра, президент вазифасини вице-президент Бадра Гунба, бош вазир вазифасини эса аввалроқ ушбу лавозимни эгаллаб келган Валерий Бганба бажаради.

 

Абхазия пойтахтида тартибсизликлар бир ҳафта олдин бошланган эди. Бунинг сабаби, расмийларнинг Россия билан янги инвестиция шартномасини қабул қилиш нияти эди. Маҳаллий аҳолининг кўпчилиги рус бизнесининг кенгайиши уларни туризмдан тушадиган даромаддан маҳрум қилиши мумкинлигидан норози бўлишган.

Тошкентдаги Умра можароси: Қирғизистон фуқароларига қўшни давлатлар орқали сафар қилмаслик айтилди

Тошкентдаги Умра можароси: Қирғизистон фуқароларига қўшни давлатлар орқали сафар қилмаслик айтилди

12 ноябрдан бери 104 нафар қирғизистонлик зиёратчи Тошкентда қолиб кетган.

Дунёда 240 миллионга яқин ўсмир етарлича жисмоний фаол эмас — ЖССТ

Дунёда 240 миллионга яқин ўсмир етарлича жисмоний фаол эмас — ЖССТ

Уларнинг атиги 14 фоизи ҳафтанинг барча кунларида камида бир соатдан фаол ҳаракат қилади.

Украинага яна 45 миллиард евро: Европа Комиссияси янги ёрдам пакетини таклиф қилди

Украинага яна 45 миллиард евро: Европа Комиссияси янги ёрдам пакетини таклиф қилди

Бу мамлакатнинг келгуси йилги 70 миллиард евролик молиявий эҳтиёжининг учдан икки қисмини қоплайди.

Путин ва Си Цзиньпин учрашуви якунланди: нималар муҳокама қилинди?

Путин ва Си Цзиньпин учрашуви якунланди: нималар муҳокама қилинди?

Бу йил бошидан буён уларнинг бешинчи учрашуви бўлди.

Патриот тизимлари ва ракета қурилмалари нишонда: Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди

Патриот тизимлари ва ракета қурилмалари нишонда: Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди

Аввалроқ Баҳрайндаги АҚШ радар станцияси ҳам нишонга олинган эди.

72 соатлик кузатув натижаси: Туркияда ўзбекистонлик фуқаро қуролли ҳужумда гумонланмоқда

72 соатлик кузатув натижаси: Туркияда ўзбекистонлик фуқаро қуролли ҳужумда гумонланмоқда

Ниқоб таққан икки киши ҳайдовчидан машинадан тушишни талаб қилган. У бўйсунмай, қочишга уринганида автомобилга қарата ўқ узилган.

АҚШ разведкаси Эрон таҳдиди ҳақида хабар берди, Теҳрон эса буни инкор қилди

АҚШ разведкаси Эрон таҳдиди ҳақида хабар берди, Теҳрон эса буни инкор қилди

Эрон АҚШ ОАВларидаги хабарлар кейинги тажовуз учун баҳона яратишга қаратилганини билдирган.

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Буюк Британия Исроил компанияларига санкция киритди: улар Ғарбий Соҳилда ноқонуний уй қурган

Санкциялар Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсқинлик қилаётган кўчманчилар гуруҳига нисбатан ҳам қўлланилган.