Жамият

Адлия вазирлиги Ўзбекистон герби ва байроғи тасвирланган оёқ кийимини «давлат рамзларига ҳурматсизлик» деб баҳолади

Италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган 18 млн сўмлик пойабзаллар тақдим этди. Адлия вазирлиги буни «давлат рамзларига ҳурматсизлик» деб баҳолади. Шунингдек, Тошкент адлия бошқармаси пойтахтдаги давлат органларида давлат рамзларидан фойдаланишда 363 та қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаган. Натижада, 55 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган.

Адлия вазирлиги Ўзбекистон герби ва байроғи тасвирланган оёқ кийимини «давлат рамзларига ҳурматсизлик» деб баҳолади

 

Ижтимоий тармоқларда италиялик дизайнер Стефано Риччи Ўзбекистон учун коллекция яратгани ҳақида хабарлар тарқалди. Риччи томонидан яратилган оёқ кийимларида Ўзбекистон герби ва байроғи тасвирланган.

Бу ассортиментга қуйидагилар киради: футболкалар, жинси шимлар, кепкалар, спорт костюмлари. Тошкентдаги Glamour дўконининг сайтида кўрсатилган нархларга кўра, эмблемали оқ кроссовкалар 18 млн сўмга нархланган. Бошқа бир турдаги оёқ кийим эса 24 млн сўм этиб кўрсатилган.

 

 

Мазкур ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат «Ўзбекистоннинг давлат рамзлари — байроқ ва гербга нисбатан ҳурматсизлик» ҳисобланади.

Маълумотга кўра, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Тошкент шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат муассасаларида давлат рамзларидан фойдаланишда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилган.

Ўрганиш давомида 363 та ҳолатда «Давлат герби тўғрисида"ги қонуни талаблари бузилганлиги аниқланган.

Шунга кўра, Тошкент шаҳрида жойлашган шаҳар ҳамда туман миқёсидаги давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 103 та тақдимнома ҳамда 70 та қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳнома, шунингдек Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига 49 та маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар юборилган.

Натижада 55 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 18 та ҳуқуқбузар маъмурий равишда огоҳлантирилган, 9 нафар мансабдор шахсга нисбатан жарима жазоси қўлланилган.

Маълумот учун, турли онлайн дўконларда бошқа давлат байроқлари акс этган пойабзал суратларини кўриш мумкин  (АҚШКанадаБуюк Британия).

 

 

 

 

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"