1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Сайловда ЎзЛиДеП номзоди ғолиб бўлса, пойтахт қандай ўзгариши маълум бўлди

Таҳлилларга кўра, 2026 йилга бориб, пойтахт аҳолиси 3,2 миллион нафардан ортиши кутилмоқда. Яна ярим миллиондан зиёд одам кунига шаҳарга келиб кетади. Бу эса шаҳар инфратузилмаси, таълим, тиббиёт, жамоат транспорти, уй-жой коммунал ва бошқа барча соҳаларда юкламанинг анча ошишига олиб келиши, табиий. Шуларни инобатга олган ҳолда келгуси беш йилда Тошкент шаҳрини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрланди.

Сайловда ЎзЛиДеП номзоди ғолиб бўлса, пойтахт қандай ўзгариши маълум бўлди

 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувда алоҳида таъкидлади.

 

Қайд этилганидек, келгуси беш йилда “Тошкент яшаш учун қулай яшил шаҳар”, “Бизнес учун улкан имкониятлар шаҳри”, “Минтақавий инвестициялар маркази”, “Рақамли пойтахт”, “Билим ва инновациялар шаҳри”, “Пойтахт – маданият ва маърифат булоғи”, “Соғлом турмуш ва сифатли тиббиёт” дастурлари амалга оширилади.

 

Бундан ташқари:

 

➖ эски кўп қаватли уйлар ўрнига, замонавий турар-жойларни барпо этиш бўйича “реновация дастури” амалга оширилади.  Кўп қаватли уй-жойлардаги 3 мингдан ортиқ яроқсиз лифтлар янгисига алмаштирилади.

➖ Қурилиш майдонларида чангни бостирувчи замонавий усуллар ва технологиялар кенг жорий қилинади. Ҳар бир туманда сайилгоҳ ҳамда шаҳар бўйича 25 та “яшил ҳудуд” ташкил этилади.

➖ 21 та йўл ўтказгичлар қурилади. Ер усти ҳалқа метрополитени йўлининг 7 та бекатдан иборат “Қўйлиқ-Қипчоқ” участкаси якунига етказилади. 90 та янги метро поездлари олиб келинади.

➖ 400 та автобус, 700 та электробус олиб келинади. 200 га яқин автобус йўналишлари ташкил этилади.

➖ 50 та қувватлаш станцияси ва бошқа инфратузилмалар яратилади.

➖ 575 та маҳаллага 10 миллиард сўмдан маблағ ажратилади. Улар долзарб ижтимоий лойиҳаларга ва маҳаллада бандликни таъминлаш, кичик ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

➖ пойтахт бизнес муҳитини яхшилаш доирасида “Ўзэкспомарказ” ҳудудида тошкент халқаро молиявий маркази барпо этилади.

➖ 14 миллиард долларлик 2 мингга яқин инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 250 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади.

 

Аввалроқ Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев келгуси беш йилда пойтахтда интернет тезлигини беш баробарга ошириш режалаштирилгани ҳамда Янги тарихимизда илк бор оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига Тошкент мезбонлик қилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Баҳринисо МАДУМАРОВА

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика