АҚШ президентининг истеъфога чиқиши, у ким бўлишидан қатъи назар, инсониятнинг энг оғир муаммоларини ҳал қилиши мумкин. Бу фикрни америкалик сиёсатчи, Кентукки губернаторлигига номзод Жеффри Янг билдирди.
Аввалроқ 66 ёшли сиёсатчи АҚШнинг 1945 йилдан буёнги барча президентларини ҳарбий жиноятчилар деб ҳисоблаш мумкинлигини айтганди.
"Агар кимдир бу даҳшатли вазиятда нима қилишимиз керак?" деб сўраса, менинг жавобим ҳар доим "импичмент жараёнини бошлаш ва АҚШ президенти ва унинг миллий хавфсизлик гуруҳини олиб ташлаш бўлади. Бу ҳар доим энг яхши жавобдир. ", — деб ёзди у Twitter'да.
Янг 2012 йилдан бери Кентукки штатида бир неча бор сайловда қатнашган, бироқ ҳеч қачон муваффақият қозонмаган.


