Туркиянинг Анталия вилояти қирғоқлари яқинида жойлашган Ўрта ер денгизида 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди.
Маҳаллий нашрларга кўра, маҳаллий вақт билан соат 16:51 да қайд этилган силкинишлар Анталиянинг турли ҳудудларида сезилган.
Ҳозирча вайронагарчиликлар ҳақида хабарлар йўқ. Тегишли тузилмалар зилзиладан жабр кўрган ҳудудлардаги вазиятни ўрганмоқда.


