Жаҳон

Антониу Гутерриш: Ғазо аҳолиси ташқи ёрдамга жуда муҳтож

БМТ Бош котиби Исроил ва ҲАМАСни зудлик билан гуманитар сулҳ тузишга чақирди

Антониу Гутерриш: Ғазо аҳолиси ташқи ёрдамга жуда муҳтож

 

БМТ Бош котиби Миср ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукрий билан Қоҳирада ўтказган қўшма матбуот анжуманида зудлик билан гуманитар ўт очишни тўхтатишга чақирди.

 

"Мен инсонпарварлик миссияси билан Яқин Шарқдаман. Минтақа чуқур инқирозга юз тутди: 7 октябрь куни Исроилда ва бутун дунёда кўп сонли тинч аҳоли ҳалок бўлган, яраланган ва ўғирлаб кетилган даҳшатли террор ҳужумлари содир бўлди", — деди Антониу Гутерриш.

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбарининг сўзларига кўра, ҲАМАС ҳужуми ва одамларни гаровга олиш Исроил Ғазони тўлиқ қамал қилиши ва "узлуксиз бомбардимон кампаниясини" бошлашига олиб келди. Бу эса тинч аҳоли, жумладан, аёллар, болалар, журналистлар ва гуманитар ташкилотлар, шунингдек, БМТ ходимлари ўлими сонининг тобора ортиб боришига олиб келди.

 

Гутерриш Фаластин халқининг ўнлаб йиллар давом этган истилодан сўнг “қонуний ва асосли шикоятлари” борлигини таъкидлади.

 

"Аммо бу шикоятлар қанчалик жиддий бўлмасин, улар бундай даҳшатли терактларни оқлай олмайди. Бу ҳужумлар, ўз навбатида, Фаластин халқини жамоавий жазолаш учун асос бўлмайди", — БМТ бош котиби.

 

Бош котибининг эслатишича, Ғазо аҳолиси қарийб икки ҳафта давомида озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва бошқа зарур маҳсулотларсиз қолмоқда. Унинг сўзларига кўра, Ғазонинг тинч аҳолиси ташқи ёрдамга ўта муҳтож ҳамда тўсиқсиз, жуда тез инсонпарварлик ёрдамини талаб қилади.

 

"Мен Мисрда БМТнинг Ғазо халқи ҳаётини сақлаб қолиш учун кенг кўламли ёрдам кўрсатишга тайёргарлигини кузатиш учун келдим. Ал Ариш аэропорти ва Рафаҳ ўтиш жойи Ғазо аҳолиси учун ягона умид манбаи бўлиб қолмоқда", — деди у.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миср ва АҚШ Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказишга келишиб олгани хабар қилинганди.

custom img

Энди мудофаа эмас, ҳужум стратегиясига ўтдик — Эрон генерали

Теҳрон АҚШ инфратузилма объектларига зарба бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Эрон 22 кундан бери интернетсиз қолмоқда

АҚШ ва Исроилнинг Эрон ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлари интернет узилишига сабаб бўлди.

custom img

Истанбулда портлаш оқибатида икки бино қулади

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага газ портлаши сабаб бўлган.

custom img

“Бошқа давлатлар раҳбарларининг бизга қўшилиш вақти келди” — Нетаньяху

Исроил бош вазири бошқа давлатларни Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларга қўшилишга чақирди.

custom img

Трамп Эронга Ҳормуз боғозини очиш учун 48 соат муддат берди

22 давлат Ҳормуз боғозида кемалар хавфсизлигини таъминлаш ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр.

custom img

Эрондаги можаро 5 миллион тонна иссиқхона газлари чиқиндисига сабаб бўлди — ОАВ

Бу кўрсаткич 84 мамлакатнинг умумий йиллик чиқиндиларига тенг.

custom img

Эрон Исроилнинг Димона ва Арад шаҳарларига ракета зарбалари берди

Димонада 12 тагача зарба қайд этилди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган.

custom img

АҚШ ва Эрон ўртасида келажакдаги музокаралар бўйича муҳокамалар бошланди — Axios

АҚШ ва Эрон ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлмаса-да, Миср ва Қатар воситачилик қилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"