Жаҳон

АҚШ Адлия вазирлиги Эпштеин иши бўйича 3 миллион файлни эълон қилди

Ҳужжатларда Доналд Трамп, Билл Гейтс ва Элон Муск исмлари ҳам тилга олинган.

АҚШ Адлия вазирлиги Эпштеин иши бўйича 3 миллион файлни эълон қилди

 

АҚШ Адлия вазирлиги болаларни зўрлашда айбланаётган Жеффри Эпштеин устидан терговга оид янги ҳужжатлар сериясини эълон қилди. Бу ҳақда СNN хабар берди.

 

Бош прокурор ўринбосари Тодд Бланчнинг маълум қилишича, 3 миллиондан ортиқ файл, жумладан 2000 дан ортиқ видео ва 180 000 расм нашр этилган, баъзилари махфий ҳолатда.

 

Ҳужжатларда Эпштеин қурбонлари ҳақидаги шахсий маълумотлар, фотосуратлар ва видеолар мавжуд. Шунингдек, материалларда АҚШ президенти Доналд Трамп, Misrosoft асосчиси Билл Гейтс ва Tesla ҳамда SpaseX бош директори Элон Мускнинг исмлари тилга олинган. Баъзи ҳужжатлар Эпштеиннинг ҳибсга олиниши, ўз жонига қасд қилиши ва оккультизм ҳамда инсон қурбонлиги билан боғлиқ воқеаларни ўз ичига олади.

 

Бланч таъкидлашича, ҳужжатлар эълон қилинишидан олдин Оқ уй Адлия вазирлигининг ишига аралашмаган. Нашр қилинган материаллар орасида Эпштеиннинг Гейтс билан муносабатларига оид даъволар мавжуд бўлсада, миллиардернинг вакили бу иддаоларни рад этган. Шунингдек, Элон Мускнинг Эпштеинга юборган хати ва оролга ташриф билан боғлиқ таклиф рад этилгани маълум қилинган.

 

Эпштеин 2019 йил июль ойида ҳибсга олинган ва 2019 йил 10 августда қамоқхонада вафот этган. Унга қарши жиноий ишлар ва терговлар давомида кўплаб америкалик ва хорижий шахслар, жумладан собиқ давлат раҳбарлари, бизнес етакчилари ва машҳурлар номи тилга олинган.

custom img

Афғонистондаги намойишда 2 аёл ҳалок бўлди

Исломий кийиниш қоидаларини бузганликда айбланган аёлларнинг ҳибсга олинишига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

custom img

Покистон Афғонистонга қарши янги ҳужумларни бошлади

Ҳаво зарбалари оқибатида 13 киши, жумладан 11 бола ҳалок бўлгани билдирилди.

custom img

Биз Эронга қарши ёлғиз қолишимиз мумкин — Нетаняху

Исроил Бош вазири Эрон билан эҳтимолий урушда АҚШ ёрдами бўлмаслиги мумкинлигини тан олди.

custom img

Қирғизистонда террорчилик ҳужумларини режалаштирган 31 киши қўлга олинди

Операция давомида қурол-яроғ, экстремистик адабиётлар ва нақд пул мусодара қилинди.

custom img

АҚШ Эроннинг ҳарбий обектларига зарбалар берди

Вашингтон Аpache вертолёти билан боғлиқ ҳодисага жавобан янги ҳарбий амалиёт ўтказди.

custom img

Трамп Эрон АҚШ ҳарбий вертолётини уриб туширганини маълум қилди

АҚШ Президенти ушбу ҳодиса жавобсиз қолдирилмаслигини билдирди.

custom img

АҚШ Жаҳон чемпионати ҳакамини мамлакатга киритмади

У Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарадиган илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилаётганди.

custom img

Қирғизистонда ҳукумат раҳбарлари бир вақтда чет элда бўлиши тақиқланди

Шунингдек, хорижий давлат раҳбарининг Қирғизистонга давлат ташрифи ваколат муддати давомида фақат бир марта амалга оширилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"