Жаҳон

АҚШ барибир “Толибон”ни тан олади — Имрон Хон

Покистон бош вазири CNN нашрига интервью берди.

АҚШ барибир “Толибон”ни тан олади — Имрон Хон

 

Афғонистонда “Толибон”га муқобил йўқ. Бу ҳақда Покистон бош вазири Имрон Хон маълум қилди.

 

“Афғонистонда ҳозир толиблар ҳокимиятига муқобил вариант йўқ. Бутун дунё улар билан инклюзив ҳокимият тузиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш масаласида ҳамкорлик қилиши керак. Санкциялар сақланиб қолинган тақдирда мамлакатда беқарорлик сақланиб қолиши ва гуманитар инқироз вужудга келиши мумкин”, – деган сиёсатчи CNN’га берган интервьюсида.

 

Хоннинг сўзларига кўра, Афғонистондаги вазият ортидан Покистон қочоқлар ва терроризм ўсиши билан боғлиқ муаммога дуч келган.

 

“2021 йилгача бизда 3 миллион афғон қочқинлари бўлган. Ўтган йили толиблар ҳокимиятни эгаллагач, Покистонда 250 минг афғон кириб келди. Уларнинг орасида террорчилар ҳам бўлган”, – деб қайд этган Имрон Хон.

 

Бундан ташқари у АҚШ “Толибон” ҳокимиятини эртами-кечми тан олишини маълум қилган.

 

Аввалроқ Покистон Афғонистон билан чегарада тўсиқлар қўйишни давом эттиришини маълум қилганди 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.