АҚШ БМТ орқали КХДР ракета дастури билан боғлиқ саккиз ташкилот ва шахсларга қарши санкция жорий қилмоқчи. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.
“АҚШ молия вазирлиги санкция жорий қилган беш нафар жисмоний шахсга БМТ орқали ҳам санкция жорий этмоқчи. Биз яна уч нафар юридик ва жисмоний шахсларга ташкилот орқали чекловлар жорий этиш учун ҳамкорларимиз билан ишлашни давом эттирамиз”, – деган “ТАСС” суҳбатдоши.
Нашр маълумотларига кўра, ушбу шахслар орасида Россия фуқаролари ҳам бўлиши ҳам мумкин.
Аввалроқ Шимолий Корея ракета синовлари ўтказгани ҳақида хабар берилганди.
Жаҳонгир Қўзиев


