Жаҳон

АҚШ Эронга яна зарба бериши мумкин — Трамп

Бунга Эрон раҳбариятининг Вашингтон билан келишувга эришишдан бош тортиши ва ракета дастурини давом эттириши сабаб қилиб кўрсатилди.

АҚШ Эронга яна зарба бериши мумкин — Трамп

 

Доналд Трамп агар Эрон раҳбарияти Вашингтон билан келишувга эришишдан бош тортса ва ракета дастурини давом эттирса, Теҳронга яна зарба бериш эҳтимоли мавжудлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Оқ уйда журналистларнинг саволларига жавоб берар экан айтиб ўтди дейди media.az нашри.

 

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ қуролли кучларининг Фордов, Натанз ва Исфаҳондаги Эрон ядровий иншоотларига қаратилган аввалги зарбалари Яқин Шарқда муҳим келишувга эришиш учун зарур бўлган. У Эрон ядровий дастури қайта тикланиши учун вақт талаб этилишини, бироқ келишувсиз қайта тиклашга уриниш бўлса, АҚШ бу жараённи яна йўқ қилишга қодирлигини таъкидлади.

 

“Эрон ядровий дастурини давом эттиришга уриниши мумкин. Улар тикланиши учун анча вақт керак бўлади. Аммо агар улар биз билан келишувсиз бу йўлни танласалар, биз уни яна йўқ қиламиз. Уларнинг ракеталарини жуда тез йўқ қила оламиз”, деди Трамп.

 

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойининг бошида Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи “Al Jazeera”га берган интервьюсида мамлакат уранни тинч мақсадларда бойитишда давом этишини билдирган эди. Шунингдек, у Эрон ракета дастурининг келажаги бўйича музокара ўтказиш масаласини қатъиян рад этганини ва “унинг ҳарбий таркибий қисмидан воз кечишга ҳеч бир ақли расо одам рози бўлмаслигини” қайд этган.

custom img

Истанбулда ўлдирилган ўзбекистонлик Сайёра учун ғойибона жаноза ўқилди

Маросимда марҳуманинг ота-онаси ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

custom img

Покистон Афғонистонга очиқ уруш эълон қилди

Ҳар икки томондан ҳам кўплаб қурбонлар бор. Таҳлилчилар воқеани икки қўшни давлат ўртасидаги сўнгги ўн йилликдаги энг йирик кескинлашув деб баҳоламоқда.

custom img

2025 йилда дунё бўйлаб рекорд даражада журналистлар ўлдирилди — CPJ

104 нафар журналист ҳарбий можаро ҳудудида ўлдирилган, 86 нафари Исроил мудофаа кучларига тўғри келади.

custom img

Хўжали геноциди: тарих сабоғи ва адолат талаби

Хўжали қирғини Арманистон томонидан узоқ йиллар давомида Озарбайжон Республикасига қарши олиб борилган этник тозалаш ва тажовуз сиёсатининг таркибий қисми бўлган. Қирғин вақтида 613 нафар киши, жумладан 106 нафар аёл, 63 нафар бола ва 70 нафар кексалар ўлдирилган, турли ёшдаги 1 000 нафар тинч аҳоли ўқ жароҳатлари натижасида ногирон бўлиб қолган.

custom img

Эпштейн файлларида Трампга алоқадор ҳужжатлар йўқолган — CNN

Йўқолган ҳужжатлар орасида Трампни жинсий тажовузда айбловчи гувоҳ билан боғлиқ 3 та интервьюлар бўлган.

custom img

АҚШ Исроилга F-22 қирувчи самолётларини жойлаштирмоқда

Дастлаб 12 та самолёт юборилган, аммо улардан бири техник носозлик сабабли қайтиб келган.

custom img

Уруш мени “дўстлари йўқ инсон”га айлантирди — Зеленский

Украина президенти уруш шароитида фақат муҳим ва стратегик масалаларга эътибор қаратишга мажбур бўлганини таъкидлади.

custom img

Билл Гейтс Эпштейн билан алоқалари учун узр сўради

У Эпштейн билан вақт ўтказиш катта хато бўлганини айтган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"