Жаҳон

АҚШ Қирғизистонга қарши санкция жорий қилишга тайёрланмоқда

Санкциялар ҳақидаги қарор америкалик ва европалик дипломатларнинг Бишкекка бир неча ойлик самарасиз ташрифлари ортидан қабул қилинган.

АҚШ Қирғизистонга қарши санкция жорий қилишга тайёрланмоқда

 

АҚШ бир ҳафта ичида Қирғизистонга қарши санкциялар эълон қилиши мумкин, дея хабар берди The Washington Post. Газетага кўра, Вашингтон Бишкекни Россияга Хитой, Европа ва Жанубий Кореядан санкциялар рўйхатига киритилган товарларни етказиб беришда айбламоқда. Улар орасида дронлар, оптик нишонлар ва яримўтказгичлар бор.

 

Таъкидланишича, санкциялар ҳақидаги қарор америкалик ва европалик дипломатларнинг Бишкекка «бир неча ойлик самарасиз ташрифлари» ортидан қабул қилинган. 

 

«Қирғизистон, гарчи бошқалар билан солиштирганда кичик давлат бўлсада, барча омиллар бир вақтнинг ўзида (санкциялардан қочиш учун) йўл қўйиб бўлмайдиган қулай шарт-шароитларни яратаётганига яққол мисолдир», - деди WP манбаси.

 

Хабарда келтирилишича, мисол тариқасида Қирғизистон компаниялари февраль-март ойларида Хитой ва Жанубий Кореядан минглаб долларга «сезгир электроника» сотиб олган. Худди шу даврда Қирғизистондан Россияга тахминан бир хил миқдордаги электроника экспорт қилингани келтирилган. Вашингтонга кўра, харидорларнинг аксарияти Россия мудофаа саноатининг етказиб берувчилари. 

 

Қайд этилишича, 2022 йилда Қирғизистондан Россияга экспорт ҳажми 250 фоизга ошган.

 

Қирғизистоннинг АҚШдаги элчихонаси WP нашрига Бишкек халқаро меъёрларга амал қилишини, контрабанда ва бошқа турдаги ноқонуний савдони бостиришини айтди. Дипломатик миссия Россия билан товар айирбошлашнинг кескин ўсишини қисман товарларни кузатиш тизимини такомиллаштириш билан боғлади. Элчихона, шунингдек, реал иқтисодий контекст ҳисобга олинмаганини таъкидлади, чунки Россия ва Қирғизистон ЕОИИ аъзолари ва Россия мамлакатнинг асосий савдо шерикларидан бири ҳисобланади.

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида бир кунда 9 киши ҳалок бўлди

Муссон ёғинлари қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

custom img

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

custom img

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

custom img

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита мамлакатда ўтказилади

Турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан Жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

custom img

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда

Мутахассислар бу вақтинчалик "сариқ чизиқ" амалда доимий чегарага айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"