Иқтисодиёт

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди

Энг муҳим санкциялар “Газпромбанк”га қарши қаратилган.

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди

АҚШ Россия молия секторига алоқадор 118 жисмоний ва юридик шахсга қарши янги санкциялар жорий қилди.

 

Энг асосий санкциялар “Газпромбанк”га қаратилган. Ушбу банк илгари Ғарб санкцияларига дучор бўлмаган ва шунинг учун Россия компаниялари хусусан, “Газпром” энергетика компанияси ушбу банкдаги ўз ҳисоб рақамларига экспорт қилинадиган товарлар учун доллар ва еврода тўловларни қабул қилишни давом эттириши мумкин эди. Путиннинг фармонига кўра, 2022 йил баҳоридан бошлаб хорижий импортчилар “Газпромбанк”да махсус ҳисоб рақамлари очиши шарт эди.

 

Куни кеча “Газпромбанк” SWIFT тизимидан узиб қўйилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, лекин бугунги санкцияларда бу назарда тутилмаган. Бошқа томондан, октябрь ойи охирида Вашингтон Россия банклари билан энергия ташувчилари билан боғлиқ операцияларга рухсат берди. Берилган лицензия 2025 йил 30 апрелгача амал қилади.

 

“Агророс банк”, “БКС-банк” ва бошқа кредит ташкилотларига нисбатан ҳам санкциялар жорий этилди. Шунингдек, Россия Марказий банки раисининг биринчи ўринбосарлари Дмитрий Тулин ва Владимир Чистюхин, Марказий банк миллий тўлов тизими департаменти бошлиғи Алла Бакина ва молия тизими барқарорлиги бошқармаси бошлиғи Елизавета Данилова ҳам санкциялар рўйхатига киритилди.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"