
"Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг беш йиллик тарихида биринчи маротаба АҚШ ва Канада шахсий тўпламларида сақланаётган Ўзбекистон маданий меросининг дурдоналари ҳақида алоҳида жилд нашр этилди. Муболағасиз айтиш мумкинки: альбом маданий мероснинг энг йирик ва энг ноёб намуналарини ўз ичига олган.

"Ўзбекистон маданий мероси АҚШ ва Канада шахсий тўпламларида" номи остида нашр этилган жилд икки йил давомида тайёрланган. Жилднинг ўзига хос хусусияти шундаки, баъзи мақолалар тўплам эгалари томонидан, баъзилари эса тўқимачилик соҳаси бўйича ўз изланишларини олиб бораётган мутахассислар томонидан ёзилган.

"Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳаси томонидан амалга оширилаётган тадқиқот ташаббуслари Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришга қаратилган. Лойиҳалар Эриелл Гроуп халқаро нефть сервис компанияси кўмагида амалга оширилмоқда.


