Жаҳон

АҚШ ва Россия муҳим йўналишда музокара олиб бораётгани маълум қилинди

Бу соҳада икки томонлама бир неча бор учрашув ўтказилган.

АҚШ ва Россия муҳим йўналишда музокара олиб бораётгани маълум қилинди

 

АҚШ ва Россия киберхавфсизлик бўйича ёпиқ форматда музокаралар олиб бораётгани маълум бўлди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

 

Музокараларда АҚШ томонига президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Энн Нюбергер бошчилик қилмоқда. Нашр маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар ва Россия раҳбарларининг июнь ойидаги учрашувидан кейин томонлар турли масалалар бўйича мулоқот ўтказган. Шу билан бирга, мақола муаллифлари Вашингтон ва Москва ўртасидаги стратегик барқарорлик бўйича музокаралар сўнгги йиллардаги энг чуқур мулоқотга айланганини қайд этди.

 

Хабарда айтилишича, Нюбергер бир неча бор россиялик ҳамкасблари билан виртуал учрашув ўтказган. Бундан ташқари, бир неча ҳафта аввал Москвага Америкага киберҳужум уюштирган хакерлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилган. Нашрнинг таъкидлашича, "АҚШ бу маълумотлар жиноятчиларни қамоққа олинишига умид билдирмоқда". Шу орқали Вашингтон Россиянинг кибержиноятларга қарши курашиш тўғрисидаги нияти қай даражада эканлигига баҳо бермоқчи.

 

Аввалроқ бир гуруҳ машҳур шахсларнинг шахсий маълумотлари хакерлар томонидан ўғирлангани ҳамда Буюк Британия ўзига зарар етказган давлатларга қарши киберҳужумлар уюштириши хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.