Жаҳон

Буюк Британия ўзига зарар етказган давлатларга қарши киберҳужумлар уюштиришини маълум қилди

Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Бен Уоллес “The Sunday Telegraph” нашрига берган интервьюсида айтган.

Буюк Британия ўзига зарар етказган давлатларга қарши киберҳужумлар уюштиришини маълум қилди

 

 

“Баъзи давлатлар бизга қарши ҳар куни киберуруш олиб бормоқда. Халқаро  меъёрларга кўра,  биз ўзимизни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгамиз. Биз  хавфли ва зарар келтирувчи кибероперациялардан ўзимизни ҳимоя қиламиз”, – деган Уоллес Буюк Британия миллий кибернетика кучлари ҳақида гапириб. Бу янги турдаги тузилма бўлиб, унда турли махсус хизматлар ва мудофаа вазирлиги ходимлари бирлашган. У 2020 йилнинг ноябрида тузилган эди. “The Sunday Telegraph” маълумотларига кўра, Буюк Британия миллий кибернетика кучлари штаб-квартираси учун 5 миллиард фунт-стерлинг сарфланган бўлиб, унда минглаб хакер ва киберхавфсизлик бўйича экспертлар хизмат қилади.

 

Уоллес киберҳужумлардан ҳимояланиш йўлларидан бири жавоб ҳужумлари эканини таъкидлади. Шунингдек, мудофаа вазири йирик киберҳужумларга мисол келтириб ўтди. Масалан, 2017 йилда WannaCry вируси орқали Бирлашган қироллик миллий соғлиқни сақлаш тизимига 92 миллион фунт (125 миллион доллар) зарар етказилган. Лондон ушбу ҳодисага жавобгар сифатида Шимолий Кореяни кўрсатган.

 

Уоллес кибермакон бугунги кунда янги фронт, янги жанг майдонига айланганини алоҳида таъкидлаган. “20 йилдан кейин нима бўлишини билмаймиз. Лекин бизга ҳозирча ҳалокатли, юқори даражадаги киберҳужум уюштирилгани йўқ”, — дея қўшимча қилган вазир.

 

Бундан аввал АҚШ, Буюк Британия ва Австралия кибермаконда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олгани ҳамда Лондон афғон қочқинлари учун 40 миллион доллар ажратгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"