АҚШ ва Тайвань кузда савдо музокаралари ўтказади
У 11 масалани қамраб олади.

АҚШ ва Тайвань кузда янги савдо ташаббуслари доирасида музокаралар бошлайди. Бу ҳақда Вашингтон савдо ваколатхонаси маълум қилди.
“Биз юқори даражадаги мажбуриятлар ва сезиларли натижаларга эришмоқчимиз. График 11 соҳани ўзида қамраб олади. Бу XXI асрда янада адолатли, барқарор ва ривожланган иқтисодиётни барпо қилишга ёрдам беради”, – деган Қўшма Штатларнинг савдо вакили ўринбосари Сара Бьянка.
АҚШ ва Тайваннинг XXI асрдаги савдо ташаббуслари жорий йилнинг июнь ойида қабул қилинганди. У 11 масалада музокаралар ўтказишни назарда тутади.
Аввалроқ АҚШ Тайвань билан савдо-сотиқ жараёнини соддалаштириши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.







