АҚШ ва Хитой вакиллари телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Хитой ТИВ маълум қилди.
Мулоқот Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси ташқи ишлар комиссияси раҳбари Ян Цзечи ва АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ўртасида бўлиб ўтган. У Вашингтон ташаббуси билан ўтказилган. Томонлар КХДР ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилган. Шунингдек, Цзечи Тайвань масаласига эътибор қаратган.
Хитой вакили Ғарбнинг Осиё-Тинч океани минтақасида сиёсий блоклар яратишга уринаётганини танқид қилган. У тинчлик ва ҳамкорлик ушбу минтақадаги асосий тенденцияга айланиши кераклигини таъкидланган.
Цзечи АҚШни Хитой ички ишларига аралашишда айблаган.
Аввалроқ Хитой ТИВ Пекин учинчи жаҳон уруши бошланишига қарши эканини маълум қилганди.


