1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Пекинга учинчи жаҳон уруши керак эмас — Хитой ТИВ

ХХР Россия ва Украина можаросини дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирди.

Пекинга учинчи жаҳон уруши керак эмас — Хитой ТИВ

 

Хитой учинчи жаҳон урушидан манфаатдор эмас. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

 

Шу сабабли Пекин Россия ва Украина можаросини дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирган. ТИВ расмий вакили Ван Вэньбиннинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасидаги тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлаш зарур.

 

Бундан олдин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров дунёда учинчи жаҳон уруши хавфи борлигини ва у реал эканини айтганди.

 

Аввалроқ Зеленский Хитой ва Ҳиндистонни Украина хавфсизлиги кафолатчиси бўлишни таклиф қилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика