Спорт

АҚШда Месси музейи очилади

Лойиҳа олти ойдан сўнг ишга тушади.

АҚШда Месси музейи очилади

 

Лео Мессининг МЛСга келиши “Интер Маями” тарихида катта ўзгариш содир этди. Ўтган мавсумда жамоа ўйинига ўртача 12,6 минг мухлис ташриф буюрган бўлса, бу йил 16,3 минг нафарга етди. Гарчи Месси ҳозиргача фақат учта уй учрашувида майдонга тушди. Илгари клубнинг ижтимоий тармоқда 900 минг обуначиси бор эди, ҳозир эса 15,4 миллион.

 

Хабарларда айтилишича, Мессининг МЛСдаги дебют ўйинини 12,5 миллион томошабин кўрган ва бу фақат АҚШ учун дашшатли статистика. "Интер" бош мураббийи Девид Бекхем эса ғурур билан шуни маълум қилди: Леонинг клубдаги тақдимотини 3,5 миллиард одам томоша қилди. Бу шунчаки ақлга сиғмайдиган ҳолат.

 

Мессининг штатларда пайдо бўлиши имкон қадар монетизация қилинмоқда. Шу рақамлар ҳақида ўйлаб кўринг: аргентиналик футболчи трансферидан сўнг "Интер" иштирокидаги ўйинлар учун чипталар нархи 700 фоиздан кўпроққа ошди. "Маями"нинг рақиблари ҳам юлдуз футболчи орқали кўпроқ пул ишлаб олишмоқда.

 

Албатта, масалани фақат спорт билан чеклаб бўлмайди. "Мундо Депортиво" нашрининг хабар беришича, 2024 йилнинг 25 апрелида Маямида Лео мультимедиа музейи очилади, унинг ичида “The Messi Experience Park” сайёҳлик интерактив кўргазмаси бўлади.

 

Лойиҳа олти ойдан кейин ишга тушсада, чипталарни 26 октябрдан сотиб олиш мумкин бўлади. Нархлар эса $29,9 долларни ташкил қилади.

 

Турли технологик жиҳатдан нуфузли тадбирлар кутилмоқда. Ташриф буюрувчилар футболчининг Росариодаги оғир болалигидан тортиб то ҳозирги кунгача бўлган бутун фаолиятини кузатиши мумкин бўлади. Асосий урғу, албатта, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ғолиблигига қаратилади.

 

Футболчи мухлисларга ҳаётининг турли томонларини очиб берадиган бундай кенг кўламли лойиҳанинг бир қисми бўлганидан хурсанд эканлигини таъкидлаган.

custom img

Ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар илк бор жаҳон чемпиони бўлди

Кумуш медаль Германия, бронза медаль АҚШ терма жамоаси вакилларига насиб этди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"