1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

"Атлетико" Лемарни 5-6 ойга йўқотди

У узоқ вақт майдонга туша олмайди.

"Атлетико" Лемарни 5-6 ойга йўқотди

 

"Атлетико" яримҳимоячиси кеча "Валенсия"га қарши ўйинда жароҳати туфайли алмаштирилганди. Футболчини замбилда олиб чиқиб кетишди. 

 

Мадрид клуби 27 ёшли франсузнинг пайи ёрилиб кетгани ҳақида хабар берди. У операция қилинади. Одатда бундай жароҳатлардан кейин реабилитация даври 5-6 ойни ташкил қилади.

 

Бунгача Лемар турли жароҳатлар туфайли "Атлетико"нинг 50 дан ортиқ ўйинини ўтказиб юборганди. Айни пайтда унинг таркибда йўқлигининг умумий даври 260 кунни ташкил қилади.

 

Тома 2018 йилда "Монако"дан "Атлетико"га 72 млн евро эвазига ўтганди. У клуб тарихидаги энг қиммат футболчилар орасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди — мадридликлар фақат Жоау Фелиш учун (127 млн евро) кўпроқ тўлашган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика