Жаҳон

Австрияда коронавирусга қарши эмланмаган фуқароларга чекловлар жорий этилди

Бу ҳақда Австрия канцлери Александр Шелленберг маълум қилган.

Австрияда коронавирусга қарши эмланмаган фуқароларга чекловлар жорий этилди

 

Австрияда 15 ноябрьдан коронавирусга қарши кураш доирасида янги чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, бу чекловлар Covid-19’га қарши эмланмаган фуқароларга нисбатан жорий қилинади. Мамлакат канцлери Александр Шелленберг эмланмаганларга нисбатан локдаун қўлланилишини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, бу чекловлар 12 ёшдан катта фуқароларга нисбатан жорий этилган. Эндиликда вакцина қабул қилмаганлар фақатгина зарурий маҳсулотлар сотиб олиш ва ишга ҳамда сайр қилишга чиқиши мумкин.

 

Шунингдек, Австрия соғлиқни сақлаш вазири Вольфганг Мюкштайн мамлакатда тунги комендантлик соати жорий қилиниши мумкинлигини айтган. Бу тақиқ коронавирусга қарши эмланган ва эмланмаганларга бирдек тааллуқли бўлади.

 

Аввалроқ Хитой шимолида янги коронавирус чекловлари жорий этилгани ҳамда Россия олимлари коронавирус тарқалишини тўхтатадиган янги моддани аниқлагани тўғрисида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Украина Россиядаги Wildberries омборларига зарба берди, саккиз киши ҳалок бўлди

Зеленскийга кўра, зарба берилган омборларда дронлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмлар сақланган.

custom img

Аномал иссиқ фонида электр истеъмоли рекорди янгиланди

Электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш ҳажми аввалги рекордлардан ҳам юқори бўлди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг илк халқаро мулоқоти Путин билан бўлиши мумкин — ТАСС

Эрон манбаси Эроннинг олий раҳбари ва Россия президенти ўртасида яқин вақт ичида телефон суҳбати ёки учрашув ўтказилиши эҳтимолини билдирди.

custom img

Покистон ва Қувайт мудофаа ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича музокара ўтказмоқда

Манбаларга кўра, Исломобод бунинг эвазига энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ва инвестицияларни кенгайтиришга умид қилмоқда.

custom img

2026 йилги Жаҳон чемпионати финали қолдирилмайди — FIFA

Канададаги ўрмон ёнғинлари сабаб финал қолдирилиши ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади.

custom img

Трамп Канадага янги божлар билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Оттавани ўрмонларни етарли даражада бошқармаётганликда айблаб, ёнғинли вазиятларни “бепарволик” деб баҳолади.

custom img

Фаластинликлар тимсоҳлар билан қўриқланади

Исроил фаластинлик маҳбуслар сақланадиган қамоқхонани тимсоҳлар билан ҳимояламоқчи.

custom img

Мексикада 7,3 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзиладан кейин Тинч океани қирғоқларида цунами хавфи бўйича огоҳлантириш эълон қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"