Жаҳон

БААда афғон қочқинлари норозилик намойиши ўтказди

Улар тезроқ бошқа давлатларга кетишни истамоқда.

БААда афғон қочқинлари норозилик намойиши ўтказди

 

БААдаги афғон қочқинлари доимий яшаш жойига жўнатиш бўйича ноаниқликлар туфайли норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

 

Уларнинг аксарияти 2021 йил баҳорида Афғонистонни тарк этган. Қочқинлар лагеридаги афғонлардан бири душанба ва сешанба кунлари норозилик намойишлари ўтказилганини маълум қилган. минглаб мигрантлар АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларига олиб кетилишини кутмоқда.

 

“Бизни бир йилдан буён ҳибсда ушлаб туришибди. Бу лагерь замонавий турмага ўхшайди. Ҳеч кимга чиқишга рухсат берилмайди. Биз қачон бошқа давлатга кетишни билмаймиз”, – деган қочқинлардан бири.

 

БАА расмийлари афғонистонликларнинг хавфсиз ва муносиб ҳаёт кечиришига содиқ эканини таъкидлаган. Шу билан бирга улар мигрантлар орасида норозилик кайфиятлари кучайганини тан олган. Абу-Даби АҚШ элчихонаси билан  қочқинларни Қўшма Штатлар ёки бошқа давлатларга кўчириш масаласида ишламоқда.

 

Аввалроқ дунёнинг етакчи иқтисодчи экспертлари Байдендан музлатилган афғон активларини қайтаришни сўраганди.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилган тўрт киши қамалди.

Нурмагомедовнинг БААдаги жанжали қамоқ билан якунланди: жангчи олти ойга ҳукм қилинди

Нурмагомедовнинг БААдаги жанжали қамоқ билан якунланди: жангчи олти ойга ҳукм қилинди

БААда жанжални видеога олган икки киши ҳам олти ойга қамалиб, 300 минг дирҳамдан жаримага тортилди.

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропорти ва Шарқий-Ғарбий нефть қувуридаги насос станциясига ҳам ҳужум қилганини даъво қилмоқда.