Жаҳон

Байден: Путин шафқатсиз ишларни амалга оширди

АҚШ президенти россиялик ҳамкасби билан учрашиши масаласига ойдинлик киритди.

Байден: Путин шафқатсиз ишларни амалга оширди

 

Жозеф Байден "Катта йигирматалик" саммитида Путин билан учрашмоқчи эмас. Бу ҳақда у CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди

 

"Менда у билан учрашиш истаги йўқ, аммо агар у саммит давомида келиб: 'мен америкалик Бриттни Грайнерни озод қилиш масаласида гаплашмоқчиман' деса... Фикримча, бу вазиятга боғлиқ", — деган президент.

 

Шу билан бирга АҚШ раҳбари Украинасиз Украина масаласида гаплашмаслигини билдирган. Бундан ташқари, у Россия президентини шафқатсизлик ва ҳарбий жиноятларда айблаган.

 

"Шу сабабли мен ҳозир у билан учрашишдан маъно кўрмаяпман", — деб таъкидлаган Байден.

 

Ўтган ҳафтада Россия ва АҚШ етакчилари Индонезияда ноябрда бўлиб ўтадиган "Катта йигирматалик" саммитида учрашиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.

 

Аввалроқ Зеленский ва Байден телефон мулоқотини ўтказганди

custom img

Садир Жапаров аҳоли пунктларига шахслар номини беришни тақиқлади

Қирғизистон президентининг таъкидлашича, бундай масалалар жамиятда бўлиниш ва баҳсларга сабаб бўлмоқда.

custom img

Ҳормуз бўғозидаги танглик глобал озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин — БМТ

Бўғоз орқали юк ташиш тикланмаса, яқин ойлар ичида озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилиши мумкин.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига Германиядаги ҳарбий музейга кириш таъқиқланди

Шунингдек, Россия, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Хитой, Шимолий Корея ва бошқа бир қатор давлатларга ҳам чеклов жорий этилган.

custom img

Макрон АҚШ ва Эронни Ҳормуз бўғозини очишга чақирди

Франция президенти шунингдек, Доналд Трамп ва Масъуд Пезешкианни Исломободда тўхтатилган музокараларни қайта бошлашга ундади.

custom img

АҚШ ва Эрон яқин кунларда тўғридан-тўғри музокараларни тиклаши мумкин — Reuters

Манбаларга кўра, Теҳрон музокараларнинг янги босқичига тайёр, АҚШ позицияси эса ҳали номаълум.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан Ҳормуз блокадасини бекор қилишни талаб қилди

Саудия расмийлари вазият кескинлашганида Баб ал-Мандеб бўғози ҳам хавф остида қолиши мумкинлигини билдирди.

custom img

Хитой танкери АҚШ блокадасига қарамай Ҳормуз бўғозидан ўтди

Хитой АҚШни Эрон нефтини олиш учун Ҳормуз бўғозига ўз танкерларини юборишда давом этиши ҳақида огоҳлантирган эди.

custom img

Эрон араб давлатларидан товон пули талаб қилди

Яқин Шарқ мамлакатлари АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши урушида иштирок этиб, халқаро ҳуқуқни бузганликда айбланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"