Ўзбекистон

Бир қатор хусусий бандлик агентлигининг лицензияси вақтинча бекор қилинади

Уларнинг чеклов фаолияти 10 кун муддатни ўз ичига олади.

Бир қатор хусусий бандлик агентлигининг лицензияси вақтинча бекор қилинади

 

Маълум бўлишича, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 7 декабрдаги тегишли қарорига кўра вазирлик ҳузуридаги хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

 

Аниқланишича, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида БҲМнинг 8500 баравари миқдоридаги маблағларини захира сифатида тўлдирмагани сабабли 6 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси вақтинча тўхтатилди. 

 

Улар  қуйидагилар:

 

— “Mirai recruitment agency хususiy bandlik agentligi” МЧЖ;

 

— “Reiwa xususiy bandlik agentligi” МЧЖ;

 

— “Turon world cooperation xususiy bandlik agentligi” МЧЖ;

 

— “Priority international xususiy bandlik agentligi” МЧЖ;

 

— “Specialist group xususiy bandlik agentligi” МЧЖ;

 

— “Jyonan-staff Business xususiy bandlik agentligi” МЧЖ.

 

Маълумот учун: 2020 йилнинг якунида вазирлик ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига “Consort” хусусий бандлик агентлиги фаолияти устидан кўплаб фуқаролардан шикоят аризалари келиб тушганлиги муносабат билан вазирлик агентлик лицензиясининг амал қилишини 10 иш куни муддатига тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилганди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсация тўлангани ҳамда аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова  

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Бунинг учун талабгорлар камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши ва бошқа мезонларга жавоб бериши керак.

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Ўрганиш якунларига кўра, бунга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши билдирилган.

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

У билан бирга товламачилик қилган блогер Азиз Ғоипназаров ҳам суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди.

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

У фуқарога банкдаги танишлари орқали кредит чиқариб беришни ваъда қилган.

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Баҳриддин Рўзиев Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ва халқаро логистика марказини ташкил этиш ишларига ҳисса қўшган.

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Фарғона ва Андижонда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул талаб қилган икки шахс ушланди.

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

У ва кадастр идораси мансабдори фуқародан аукцион орқали арзон нархда ер олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.