1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Иқтисодиёт

Bitcoin курси рекорд даражада кўтарилди

Унинг нархи 90 минг долларга етди ва тарихий максимумни янгилади

Bitcoin курси рекорд даражада кўтарилди

Ушбу криптовалюта нархи икки кун ичида 10 минг долларга ошди. Bitcoin курси 11 ноябр куни Америка бозорининг очилишида кескин ўсишни бошлади ва бир неча соат ичида деярли тўхтовларсиз 10 фоизга кўтарилди, доимий равишда унинг максимал қиймати янгиланиб борди.

 

12 ноябр куни эрталаб нарх 90 минг долларга яқинлашди, шундан сўнг у бироз пасайди, кейин ўсишни давом эттирди ва Binance биржасида рекорд даражада 90 600 долларга етди. Bitcoin капиталлашуви 1,78 триллион доллардан ошди.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп сайловолди дастурида bitcoin'ни қўллаб-қувватлаш бўйича баёнотлар берганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика