Жаҳон

Божлар сабаб миллиардерлар бир кунда 208 миллиард доллар йўқотди

СОВИД-19 пандемияси давридан бери бу қадар катта йўқотиш қайд этилмаган.

Божлар сабаб миллиардерлар бир кунда 208 миллиард доллар йўқотди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп импорт товарларига янги божлар жорий қилганини эълон қилгач, бу қарор акциялар бозорига кучли зарба берди. Натижада, дунёнинг энг бой одамлари бир кун ичида жами 208 миллиард доллар бойликдан айрилди.

 

Бу ҳолат Bloomberg Billionaires Index тарихидаги энг катта бойлик йўқотишларидан бири бўлди — ҳатто СОВИД-19 пандемияси давридан бери бу қадар катта йўқотиш қайд этилмаган эди.

 

Энг катта зарарни Mark Sukerberg кўрди. Унинг «Мета» компанияси акциялари деярли 9 фоизга тушди ва бу натижада у 17,9 миллиард доллар бойликдан айрилди — бу унинг шахсий бойлигининг деярли 9 фоизи ташкил этади.

 

Шунингдек, Амазон асосчиси Жефф Безос ҳам 15,9 миллиард долларга, Илон Маск эса 11 миллиард долларга яқин йўқотишларга учради. Уларнинг бойлиги асосан компаниялари акцияларига боғлиқ бўлгани учун, акциялар тушиши бевосита молиявий ҳолатларига таъсир кўрсатди.

 

Трампнинг янги бож сиёсатига кўра, ҳар бир импорт маҳсулотига 10 фоизлик асосий бож белгиланди. Лекин айрим давлатлар учун бу кўрсаткич анча юқори: Хитойдан келадиган товарлар учун 34 фоиз, Ветнамдан — 46 фоиз, Европа Иттифоқидан эса 20 фоизгача.

 

Янги божлар дунё миқёсида инвесторлар ишончига таъсир қилган ва бу миллиардлаб долларларнинг бир зумда “йўқ бўлиб кетишига” сабаб бўлмоқда.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

custom img

АҚШ Эрон нефтини назорат қилиши мумкин — Трамп

Трамп Эрон нефти устидан назорат масаласида Венесуэла сценарийси такрорланиши мумкинлигини айтди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"