Ўзбекистон

Болалар учун ажратилган турли буюмлар сотиб юборилгани маълум бўлди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳолатни ўрганди.

Болалар учун ажратилган турли буюмлар сотиб юборилгани маълум бўлди

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га 21-сон жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкума A.Р. фарзандларидан хавотирда экани бўйича мурожаат қилди.

 

Мурожаатчининг ёзишича, унинг 5 нафар вояга етмаган фарзандлари 2 йилдан буён акаси Б.Л. қарамоғида бўлган. Лекин, маҳкума ва акасининг фарзандлари ўртасида турли келишмовчиликлар бўлиб келган. Ҳаттоки, болалар учун давлат томонидан ажратилган нафақа пуллари ҳамда ноутбук, тикув машинаси ва мебель жиҳозларини маҳкуманинг фарзандларига бермай, сотиб юборганлигини маълум қилган.

 

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ҳолатни жойига чиқиб ўрганиш учун Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакилига юборилди. Ҳолат Наманган тумани "Инсон" ижтимоий маркази вакиллари билан ҳамкорликда ўрганилди. Аниқланишича, маҳкуманинг фарзандлари ҳозирда унинг марҳум турмуш ўртоғининг акаси Н.К. томонидан васийликка олинган. Ўрганиш жараёнида болалар билан суҳбатлашилди ва уларнинг шароитлари ўрганилди.

 

Шунингдек, давлат томонидан ажратилган ноутбук, диван ва тикув машинаси маҳкуманинг вояга етмаган фарзандларига қайтарилиши таъминланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев туризм соҳаси ходимларига табрик йўллади

Президент «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими» фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилди.

custom img

5 ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилади — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари оилага зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилаётганини билдирди.

custom img

«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қизча зўрлангани ҳақида

Бундай жиноятлар учун жазони кучайтириш масаласи кўриб чиқилаётгани билдирилди.

custom img

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

custom img

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

custom img

Самимий мурожаат: Муҳаммедалига Президент мактуб ва совға

Қорақалпоғистонга ташриф давомида Муҳаммедали исмли боланинг Президентга самимий мурожаати ва Ватанга бўлган меҳри акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали фермердан 99 млн ундирилди

Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг 25 та ижро ҳужжати бўйича солиқ қарзи мавжуд бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"