Ўзбекистон

Бўстонлиқдаги тўйда гуруҳ бўлиб ҳаракатланганлар қамалди

Уларнинг автомашиналари жарима майдончасига қўйилган.

Бўстонлиқдаги тўйда гуруҳ бўлиб ҳаракатланганлар қамалди

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бир гуруҳ шахслар автомашинада гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

 

Қайд этилишича, автомашиналарда бўлган йўловчилар автомобиль ойнасидан тана қисмини чиқариб, ўзларининг ҳаётини хавф остига қўйишган. Ушбу воқеалардан сўнг Тошкент вилояти ИИБ ЙХХБ ходимлари томонидан тезкорлик билан суриштирув ишлари амалга оширилиб, 5 та автомашина Тошкент вилоятида, битта транспорт воситаси эса Қашқадарё вилояти ҳудудида аниқланиб, ҳайдовчиларнинг барчасига маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

 

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

 

Суд қарорига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги ҳуқуқбузарлик содир этган 10 нафар шахсларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бир нафар фуқарога эса фарзанди борлиги сабабли жарима жазоси қўлланилди.

Газсиз қоладиган манзиллар: 20 октябрь куни таъминот вақтинча тўхтатилади

Газсиз қоладиган манзиллар: 20 октябрь куни таъминот вақтинча тўхтатилади

Соат 09:00 дан 18:00 гача йирик газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.