Спорт

“Бу — биз учун оғир кун”

Артета бой берилган чемпионлик ҳақида гапирди.

“Бу — биз учун оғир кун”

 

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета АПЛда бой берилган чемпионлик ҳақида гапирди.

 

“Манчестер Сити”ни чемпионлик билан табриклайман. Бу биз учун оғир кун. Барча масъулиятни бўйнимга оламан. Қачонки ишлар зўр бўлса, барчаси яхши бўлади. Йўқ бўлса, йўқ. Бу — спорт.

 

Сўнгги вақтлар давомида рақибларга совға қилинган голлар учун оғир тўловларни тўладик. Айбни бирор кишига ағдариб бўлмайди. Бутун бир жамоа яхши ўйнаши керак эди, бироқ сўнгги ҳафтада ундай бўлмади.

 

Биз учун қайғули кун. 11 ой давомида биз ғалабалар учун ишладик ва узоқ вақт давомида пешқадам бўлиб турдик. Бироқ бу етарли бўлмади. Энди яраларни даволаш керак. Футболчиларни ўзига келтира оладиган йўлларни топишим керак. Олдинда бизни оғир ҳафта кутмоқда”, — деди Артета.

 

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

custom img

135 та тегиш ва 95 фоиз аниқлик: Абдуқодир Хусановнинг “Норвич”га қарши ўйини қандай ўтди?

Sofascore ўзбекистонлик футболчи ўйинини 7,6 баллга баҳолади.

custom img

6 та жамоа, 6 та ғалаба: Ўзбекистон шахмат Олимпиадасини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистоннинг эркаклар жамоалари Ямайка, Афғонистон ва Мали устидан, аёллар жамоалари эса Тринидад ва Тобаго, Того ҳамда Танзания устидан ғалаба қозонди.

custom img

Ўзбек ҳимоячиси: Беҳруз Каримов Швейцариядаги илк голини урди

“Lugano” қолдирилган тур учрашувида “Санкт-Галлен”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов ҳам гол урди.

custom img

Жавоҳир Синдаров дунёнинг 2-рақамли шахматчисига айланди

Ўзбекистонлик гроссмейстер тезкор шахмат рейтингида бирданига тўрт поғона юқорилаб, 2742,6 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди.

custom img

Месси Испаниянинг “Элденсе” клубини сотиб олиш бўйича келишувга эришди

Аргентиналик футбол юлдузи Испания профессионал футболидаги инвестицияларини кенгайтирмоқда.

custom img

Синдоров — Карлсен: бугун шахмат оламида катта тўқнашув

Синдоров етакчилигидаги “FYERS American Gambits” жамоаси бугун Магнус Карлсен сардорлигидаги “Alpine APL Pipers”га қарши баҳс олиб боради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"