энг долзарб

Бухорода тупроқ босиб, вафот этган ишчиларнинг иккиси ҳам ёш бўлган

Уларнинг бири 21, иккинчиси эса 22 ёшли йигитлар экани аниқланди.

Бухорода тупроқ босиб, вафот этган ишчиларнинг иккиси ҳам ёш бўлган

 

Аввалроқ Бухорода "61-Автокорхона”нинг икки нафар ишчисини тупроқ ва қум босиб қолиши ҳақида хабар берган эдик.

 

Вилоят ИИБ ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этди.

 

Маълум бўлишича, ҳодиса содир бўлган жойга чиққан Бухоро вилояти Ички ишлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Когон шаҳар прокуратураси, вилоят ИИБ ва Когон шаҳар ИИБ масъул раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

 

Қайд этилишича, ҳалок бўлган фуқароларнинг бири 21 ёшда, иккинчиси эса 22 ёшда бўлган.


Жабрланувчиларнинг жасадлари вилоят ФВБ ходимлари томонидан қум уюми остидан олиб чиқилиб, суд-тиббий экспертиза кўригидан ўтказилган.



Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухородаги бинолар қум бўронига дош беролмагани, Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган 5 нафар фуқаро қутқарилгани ҳамда Хоразмда 82 ёшли онахон каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Бухорода тупроқ босиб, вафот этган ишчиларнинг иккиси ҳам ёш бўлган | Zamon.uz