Ўзбекистон

Бухоролик эркак синфдош дўстини ўлдириб қўйди

Вилоят ИИБ воқеа сабабини маълум қилди.

Бухоролик эркак синфдош дўстини ўлдириб қўйди

Бухоро вилояти Когон туманида бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди

 

Маълум қилинишича, 15 январь куни Когон туманининг “Баҳовуддин Нақшбанд” маҳалласида яшовчи фуқаро туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, акаси Х.А. 7 январь куни тахминан соат 19:30 ларда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганини билдирган.

 

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида тезкор тергов гуруҳи тузилиб, кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилди. Ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ҳуқуқ-тартибот органларида бу воқеликда қотиллик аломатлари мавжуд, деган тахмин пайдо бўлади. 

 

Шу сабабли Когон тумани прокуратураси томонидан 20 январь куни ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланди. 7 январь кунидан 24 январь кунига қадар бўлган вақт мобайнида бедарак йўқолган фуқарони топиш мақсадида вилоят ҳамда туман прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ва ҳудудий ички ишлар органлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тааллуқли идораларнинг тажрибали ходимларидан тузилган тезкор тергов гуруҳлари томонидан бир қатор тезкор суриштирув, қидирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилди.

 

Қидирув суриштирув ишларининг 17-кунида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати ва Когон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу ҳолатда ҳақиқатан ҳам қотиллик жинояти содир этилгани ўз тасдиғини топди. Жиноятни содир қилган гумондор шахс ҳам аниқланди.

 

Ушбу қотилликни содир қилган шахс бир неча маротаба судланган, жабрланувчининг ён қўшниси, бир мактабда ўқиган синфдош дўсти бўлиб, спиртли ичимлик таъсирида ўзаро келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ўз дўстини уриб, дўппослаши натижасида ўлдириб қўйган.

 

Айбланувчининг айби унинг кўрсатмаларини воқеа жойида текшириш, тергов ҳаракати ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосан тўлиқ исботланиб, жиноят иши юзасидан тўпланган ҳужжатлар жазонинг муқаррарлигини таъминлаш учун жиноят ишлари бўйича Когон туман судига юборилди.

 

 

custom img

Қувада эркак оилавий можаро сабаб қайнотасининг уйига ўт қўйди

Ёнғин оқибатида хонадонга 109,8 миллион сўмлик зарар етган, судланувчи зарарни тўлиқ қоплагани инобатга олиниб, унга 3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

custom img

Бошпанасиз шахсларни вақтинча бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди

Бошпанасиз шахслар кўча, вокзал, бозор ва бошқа жамоат жойларида ички ишлар ҳамда ижтимоий ходимлар томонидан аниқланади.

custom img

Урганч — Хива пуллик йўлида енгил автомобиллар учун йўл ҳақи 25 минг сўм бўлади

Трасса учун йўл ҳақи тўлаш тизими ҳозирда синов режимида ишламоқда ва 25 августдан тўлиқ ишга тушади.

custom img

Тадбиркорларга қўлланадиган жарималар ўртача 2 баробарга камайтирилади

Бу ўзгариш бизнесга тушадиган маъмурий босимни камайтириш ва назоратни профилактикага йўналтиришга хизмат қилади.

custom img

Мактабларда янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланади

795 мингдан ортиқ биринчи синф ўқувчисига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” топширилади.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллигига совға: Бўстонлиқда янги шамол электр станцияси ишга туширилди

Лойиҳа йилига 50 млн кВт·соатгача электр ишлаб чиқариб, қарийб 20 мингта хонадон эҳтиёжини таъминлаш имконини беради.

custom img

Қашқадарёда ҳайдовчи 3 ёшли болани босиб кетди

Гўдакка шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

Ўзбекистон иккинчи АЭС қуришга тайёргарлик кўрмоқда

Президент электр энергиясини кафолатли етказиб бериш ва унинг таннархини камайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"