1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Минглаб британияликлар афғон қочқинларига уйидан жой бермоқчи

Минглаб британияликлар афғон қочқинларига уйидан жой бермоқчи. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Минглаб британияликлар афғон қочқинларига уйидан жой бермоқчи

 

 

Махсус “Rooms for Refugees” (“Қочқинлар учун хона”) онлайн платформасида август ойида 998 киши афғонистонлк мигрантларга уйидан жой беришни таклиф қилди. Яна 824 нафар британиялик “Refugees at home” порталида қочқинлар учун жой бериш истагини билдирган.

 

Буюк Британия ҳукумати эвакуация қилинган афғонлар ҳаётини тиклашга ёрдам бериш учун барча манфаатли томонлар, жумладан, маҳаллий маъмурият ва кенгашлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган.

 

Буюк Британия 20 минг қочқинни қабул қилишни режалаштирган. Лондон Кобулдан эвакуацияни бугун  тўлиқ якунлади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Франция 28 август куни Кобулдан эвакуацияни тугатиши хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика