1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

«Чемпионатда «Ювентус» каби рақобатбардош жамоани кўрмаяпман»

Буффон собиқ жамоаси ҳақида гапирди.

«Чемпионатда «Ювентус» каби рақобатбардош жамоани кўрмаяпман»

 

«Ювентус»нинг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон «кекса сеньора» 2023/2024 йилги мавсумда А церийани ютиши мумкинми ёки йўқлигини айтди.

 

«Бу мавсумда ҳаммаси бироз мувозанатлироқ. Саудия Арабистонига кўплаб ўйинчилар кетгани сабабли, Европа футболи техник жиҳатдан бироз ёмонроқ аҳволда. «Интер» ёки «Милан» ўзининг энг юқори чўққисида бўлганида, ҳатто «Манчестер Сити» ёки «Реал»ни ҳам мағлуб этиши мумкин. «Ювентус» ўтган мавсумда ҳам чемпионлик учун кураш олиб бориши мумкин эди, аммо кейин муаммолар юзага келиб, бу имконсизга айланди. Уларда бу мавсумда еврокубоклар йўқ ва шу туфайли мен чемпионатда «Ювентус» каби рақобатбардош жамоани кўрмаяпман», - деди Буффон.

 

Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг тўрт туридан сўнг «Ювентус» 10 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика