Жаҳон

Дунёдаги энг кекса аёл ҳужайраларида ёшартирувчи генлар топилди

Мариянинг генлари ҳужайраларини ўзини 17 йил ёш ҳис қилишга ёрдам берган.

Дунёдаги энг кекса аёл ҳужайраларида ёшартирувчи генлар топилди

 

Америкада туғилиб, умрининг катта қисмини Испанияда ўтказган дунёнинг энг кекса инсони – Мария Браняс Морера 117 ёшида вафот этди. Олимлар унинг организмини ўрганиш жараёнида ғайриоддий генетика сирларини кашф этишди.

 

Генетик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Мариянинг ирсий генлари ҳужайраларининг ёшини биологик ёши билан солиштирганда 17 йилга ёшроқ ҳис қилишига ёрдам берган. Бундан ташқари, унинг ичак микробиотаси янги туғилган чақалоқларникига ўхшаш бўлиб чиққан. Ушбу тадқиқот Барселона университети генетика профессори Манел Эстеллер бошчилигида олиб борилган.

 

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Мария Браняс умрининг охиригача ақл-идрокини сақлаб қолган. Унинг соғлиғига боғлиқ асосий муаммолар фақат бўғим оғриқлари ва эшитиш қобилиятининг йўқолиши билан чекланган.

 

Мария соғлом турмуш тарзига амал қилган:

У ҳар куни уч маҳал йогурт истеъмол қилган ва асосан ўсимлик маҳсулотларидан иборат бўлган ўртаер денгизи (средиземноморе) диетасига риоя қилган. Спиртли ичимлик ва тамакидан бутунлай тийилган. Сайр қилишни яхши кўрган ва доимо оиласи ҳамда яқинлари қуршовида бўлишга интилган.

 

Генетик тадқиқот натижалари келажакда қарилик билан боғлиқ касалликларни даволаш ва умрни узайтириш усулларини ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутиши мумкин. Манел Эстеллер бошчилигидаги жамоанинг ушбу иши дунё бўйича 110 ёшдан ошган инсонларнинг умр сири бўйича энг батафсил ўрганилган тадқиқотлардан бири бўлди.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.