Ўзбекистонлик ҳужумчи у ерда "Рома Cарес" хайрия ташаббуси доирасида беморлар билан учрашди. Ўша куни Италияда ўйинчоқлар куни нишонлангани сабабли Шомуродов ҳам қуруқ қўл билан бормади. У беморларга ўйинчоқлар ва гаджетлар совға қилди. Болалар Шомага кейинги ўйинларда омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Италия А Сериясида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Аввалроқ Шомуродов “Рома” билан 5 йиллик шартнома имзолагани сўнгра футболчи иштирокида матбуот анжумани ўтказилгани ҳамда футболчида психологик муаммолар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Жамшид Амиров


