Ўзбекистон

Эрон Исроилга қарши янги ҳужумга тайёрланмоқда

Исроил ҳам ўз навбатида жавоб зарбаси бермоқчи.

Эрон Исроилга қарши янги ҳужумга тайёрланмоқда

The New York Times нашрига кўра, Эрон Исроилга қарши янги ҳужумга тайёрланмоқда. Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ўз ҳарбийларининг яқинда Исроил томонидан етказилган зарар кўлами ҳақидаги батафсил ҳисоботини кўриб чиқиб, шундай буйруқ берган.

 

Маълумотларга кўра, Исроил зарбалари Эроннинг ракета ишлаб чиқарувчи ҳарбий комплексларига, Теҳрон атрофидаги ҳаво мудофаа тизимларига, муҳим энергия инфратузилмасига ва мамлакат жанубидаги йирик портга зарар етказган.

 

Хоманаийнинг таъкидлашича, ҳужум оқибатида камида 4 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини эътиборсиз қолдириб бўлмайди ва Исроилга жавоб бермаслик мағлубиятни тан олишни англатади.

 

Ўз навбатида, Бинямин Нетаняҳу Исроил жавоб зарбаси беришга тайёрлигини очиқ айтди. Унга кўра, Исроил энди Эронда ҳар қачонгидан ҳам эркин ҳаракат қила олади.

custom img

Соғлиқни сақлаш вазири коррупцияга қарши кураш бўйича мурожаат билан чиқди

Вазирлик тиббиёт тизимида коррупциявий хавфларни камайтириш мақсадида "Рақамли комплаенс", "Сирли мижоз" ва сунъий интеллект асосидаги назорат тизимларини ишга туширмоқда.

custom img

Навоийда ҳайдовчи транспорт назорати инспекторига пора таклиф қилди

Маъмурий баённома расмийлаштирилмаслиги эвазига пора бермоқчи бўлган эркакка жиноят иши қўзғатилди.

custom img

ЙҲХХ бошлиғи Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари бўлди

Президент қарори билан Шерзод Ибрагимов янги лавозимга тайинланди.

custom img

Қашқадарёда 4 киши вояга етмаган қизни зўрлашда гумонланмоқда

Жабрланувчига психологик ёрдам кўрсатилмоқда, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Президент билан учрашган ёш ихтирочи қиз Volkswagen электромобили билан тақдирланди

Ёшлар куни муносабати билан “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали ғолиби Айзада Асанова Президент совғасини қабул қилиб олди.

custom img

Ўзбекистонда АИ-92 бензини нархи рекорд даражада қимматлади

Республика товар-хомашё биржасида АИ-92 маркали автомобиль бензини нархи бир тонна учун 13,919 млн сўмга етди.

custom img

Ўзбекистон илк бор Халқаро кимё олимпиадасига мезбонлик қилади

Тошкент шаҳрида 10–19 июль кунлари 58-Халқаро кимё олимпиадаси бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақа тарихда илк бор Марказий Осиё мамлакатида ташкил этилмоқда.

custom img

Тошкентда Марказий Осиё экология ва атроф-муҳит тадқиқотлари маркази очилади

Марказий Осиё ва Хитой экология йўналишидаги илмий ҳамкорликни кучайтирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"