1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада 18 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Вилоятда 2023 йилнинг 6 ойи давомида 18 млрд сўмдам ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Фарғонада 18 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

 

Фарғона вилоятида 6 ой давомида 18 млрд сўмдам ортиқ электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

 

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 6 ойи давомида Фарғона вилояти бўйича жами 3 549 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, мазкур ҳолатлар учун 18 млрд 570 млн сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари бажарилган.

 

Шундан, аҳоли истеъмолчилари томонидан 2 326 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган, ушбу ноқонуний ҳолатлар юзасидан умумий 5 млрд 701,3 млн сўм қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

 

Бундан ташқари, улгуржи истеъмолчилар томонидан 1 223 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий ҳисобда 12 млрд 869 млн сўмга қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган. Энг кўп ноқонуний ҳолатлар Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Бешариқ, Бувайда, Боғдод ҳамда Учкўприк туманлари ҳиссасига тўғри келади.

 

Ўтказилаётган тадбирлар давомида жойларда аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилиб, вақтинча электр тармоғидан ажратилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика