Ўзбекистон

Фарғонада тадбиркорга “свет”дан 1 млрд ортиқча қарздорлик ёзилди

Бизнес-омбудсман ҳолат бўйича маълумот берди.

Фарғонада тадбиркорга “свет”дан 1 млрд ортиқча қарздорлик ёзилди

Қайд этилишича, Фарғона вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор электр энергияси учун тўлов икки баравар ошириб юборилганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.

 

Вакил девони аралашуви билан “Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан ҳолат ўрганилди. Натижада, жамиятнинг электр энергияси сарфини ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилгани аниқланган. Ҳисоб-китоб коэффициенти 2000 бўлиши керак бўлган жойда 4000 қўлланилган, бу эса тўловнинг ошишига олиб келган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан “Фарғона ҲЭТК” АЖ томонидан қайта ҳисоб-китоб амалга оширилиб, ортиқча ҳисобланган 1,1 млрд сўм тадбиркор фойдасига ҳал этилди.

custom img

2025 йилда Болалар омбудсманига 2 мингга яқин мурожаат келиб тушди

Бу 2024 йилга нисбатан деярли икки баравар кўп бўлиб, уларнинг 509 таси ижобий ҳал этилган, 708 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

custom img

Фан клублари терма жамоанинг ўн иккинчи ўйинчиси — Шавкат Мирзиёев

Президент “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтаётган футбол бўйича миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида нутқ сўзлади.

custom img

Ўзбекистонда “Ҳар бир маҳалла — футбол майдони” дастури йўлга қўйилади

Дастур доирасида “Маҳалла лигаси” ташкил этилади. Унда 12–17 ёшли ўғил-қизлардан иборат маҳалла футбол жамоалари тузилади.

custom img

“Охиригача курашинг”: Президент терма жамоага мурожаат қилди

Шавкат Мирзиёев футболчиларни ҳеч кимдан ҳайиқмасдан, босимсиз ўйнашга чақирди.

custom img

“Футболчиларимизни замонамиз қаҳрамонлари десак арзийди” — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашув ўтказди.

custom img

Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш учун 690 млрд сўм ажратилади

“Вақф” хайрия жамоат фонди орқали тиббий текширув, операция ва даволаш харажатларини молиялаштириш тартиби ҳам белгиланди.

custom img

Тошкентда ЙТҲ оқибатида 26 ёшли йигит ҳалок бўлди

Nexia-3 катта тезликда келиб бетон устунга урилган. Йўловчи вафот этган, ҳайдовчига эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

Қамчиқ довонида сел сабаб ҳаракат вақтинча чекланди

Лой, тупроқ ва шағал аралаш сел йўлнинг қатнов қисмига тушган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"