Германия полицияси Усмоновнинг “Дилбар” яхтасидан 5 миллион евро қийматга эга бўлган 30 та расмни тортиб олди.
Хабар берилишича, яхтанинг ички қисмини безаб турган расмлар олиб кетилган. Қиймати 5 миллион еврога етиши мумкин бўлган ишлар экспедиторлик компанияси омборида сақланади.
Тахминларга кўра, улар орасида Марк Чагаллнинг ҳам расмлари бўлиши мумкин.
Усмонов мулкининг ушлаб кетилиши Европа санкциялари билан боғлиқ дейилмоқда. Шунингдек, Германия ҳукумати Усмонов солиқларни тўламагани юзасидан тергов олиб бормоқда: У 2014 йилдан бери камида 555 миллион евро миқдоридаги солиқларни тўламаган бўлиши мумкин.
Бундай айбловга жавобан тадбиркорнинг вакили Алишер Усмонов “қонунга бўйсунувчи ва виждонли солиқ тўловчи бўлиб, Россияда солиқларни тўлаб бўлган”, деб жавоб берди.
Алишер Усмонов 2016-йилда Германиянинг “Люрссен” кемасозлик компаниясига яхта учун 600 миллион доллар тўлаган.


