Жаҳон

Германия АҚШдан олтин захирасини қайтариб олишга тайёрланмоқда

Берлин 1200 тонна олтинни Вашингтондан олиб чиқмоқчи.

Германия АҚШдан олтин захирасини қайтариб олишга тайёрланмоқда

 

Маълум қилинишича, Германия ҳукумати АҚШдаги 1200 тонна (113 миллиард еврога тенг) олтинини мамлакатга қайтариб олишни режалаштирмоқда. Ушбу қарор, Доналд Трампнинг Европа Иттифоқига савдо божлари жорий қилиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб қабул қилинди.

 

Германия расмийлари баёнотига кўра, Трампнинг ўзгарувчан ташқи сиёсати Берлинни огоҳликка чақирган. Эндиликда Германия Қўшма Штатларни "ишончли ҳамкор" деб ҳисобламаётгани таъкидланмоқда.

 

Ҳозирда Германия дунёдаги энг катта олтин захирасига эга иккинчи давлат саналади. Бу захираларнинг 37 фоизи АҚШда, асосан Федерал Резерв тизимининг Нью-Йоркдаги бўлимида сақланади. Улар, зарурат туғилганда, олтинни тезда АҚШ доллари ёки бошқа барқарор валюталарга айлантириш имконини берувчи кафолат сифатида хизмат қилган.

 

Аммо глобал сиёсий ишончсизлик кучайгани сари, Германия ўз молиявий хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу олтинни ўз ҳудудига олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

custom img

“Мен кетганимдан сўнг барчангиз банкрот бўласиз” — Трамп

АҚШ президенти сиёсий фаолияти якунлангач, кўплаб Америка оммавий ахборот воситалари банкрот бўлишини, чунки у ҳақида ёзадиган бошқа шахс қолмаслигини айтди.

custom img

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади

Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Теҳронга қарши янги санкцияларини кескин танқид қилди.

custom img

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди

Яқин Шарқдаги можаро сабаб бу объектлар хавф остидаги мерослар рўйхатига ҳам қўшилди.

custom img

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради

Ушбу ташриф Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

custom img

Эрон Трампнинг музлатилган активлар ҳақидаги баёнотини кескин қоралади

Теҳрон бундай қадам давлатлар суверенитети ҳамда халқаро молия тизимига жиддий путур етказиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

АҚШ Испания терма жамоасидан 16 миллион доллар солиқ талаб қилди

Расмийлар терма жамоанинг ЖЧ–2026 ғолиблиги учун олган мукофот пулининг 30 фоизини солиқ сифатида ундиришни режалаштирмоқда.

custom img

Венесуэладаги зилзила зарари 20 миллиард долларга яқинлашди

Тезкор тикланиш чоралари кўрилмаса, мамлакатни қайта тиклаш 10 йилдан ортиқ вақт олиши мумкин

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"