Жаҳон

Германияда миграцияни чеклаш ташаббуси маъқулланди

Ноқонуний муҳожирларга нисбатан чоралар кучайтирилади.

Германияда миграцияни чеклаш ташаббуси маъқулланди

Германия парламентида бўлиб ўтган қизғин баҳслардан сўнг, атиги уч овоз фарқи билан ноқонуний муҳожирларга нисбатан кескин чоралар кўришни назарда тутувчи резолюция маъқулланди.

 

Ушбу чоралар доимий чегара назорати жорий этилиши, бошпана сўровларини чегарадаёқ рад этиш имконияти ва мамлакатни тарк этиш мажбуриятини олган хорижликларни ҳибсга олишни ўз ичига олади.

 

Ҳужжат консерватив ХДИ/ХСИ блоки томонидан таклиф қилинган бўлиб, уни “Германия учун муқобил” ўнг популист ва “Эркин демократик” партиялари депутатлари қўллаб-қувватлади. Бироқ, “Социал-демократлар” ва “Яшиллар” ташаббусга қарши чиқди. Овоз бериш жараёнидан олдин Германия канцлери Олаф Шолц резолюцияни қабул қилмасликка чақирган эди.

 

Қабул қилинган резолюция федерал ҳукумат ва маҳаллий ҳокимиятлар учун мажбурий эмас. Шу билан бирга, ХДИ/ХSИ блокининг ҳуқуқ-тартибот органларига қўшимча ваколатлар беришни кўзда тутувчи бошқа ташаббуси етарли қўллаб-қувватлашга эга бўлмади.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Сербиянинг собиқ президенти Европа давлатларининг тезкор қуролланиши учинчи жаҳон уруши хавфини кучайтириши мумкинлигини айтди.

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

Трамп маъмурияти АҚШда иммиграция сиёсатини қатъийлаштирмоқда.

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Ер экотизимлари ҳалокатли нуқтага яқинлашаётгани маълум қилинди.

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажариши ва ҳусийларга қарши ҳужумларда қатнашмаслиги билдирилди.

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Наваи иши тугатилди: репер Қозоғистонни тарк этди

Россиялик репер Наваи Қозоғистонга кираётганида гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилиниб ҳибсга олинган эди.