Ўзбекистон

Google ва Ўзбекистон IT-компаниялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши мумкин

Тажриба алмашиш ва малакали мутахассислар сонини кўпайтириш мақсадида Google Ўзбекистонга ёрдам беради.

Google ва Ўзбекистон IT-компаниялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши мумкин

 

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва Google компаниясининг давлат органлари билан ҳамкорлик ва оммавий сиёсат бошқармаси бошлиғи Олга Скороходова ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди. 

 

Маълум қилинишича, учрашув аввалида меҳмонларга IT-Park фаолияти, резидентлар учун яратиб берилган шароитлар, хорижий компаниялар учун имкониятлар бўйича маълумотлар берилган. Шундан сўнг Ўзбекистон IT ва BPO соҳаларини янада ривожлантириш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

 

Шунингдек, томонлар АКТ соҳасидаги иш ўринлари, ваколатлар ва таълим йўналишида ҳамкорлик бўйича ҳам фикр алмашишди. 

 

Бундан ташқари, тажриба алмашиш ва малакали мутахассислар сонини кўпайтириш мақсадида Google ва Ўзбекистоннинг асосий IT-компаниялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланади: жараён 30 ноябргача давом этади

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланади: жараён 30 ноябргача давом этади

Респондентлар ҳақидаги маълумотлар сир сақланиб, фақат статистик мақсадларда ишлатилади.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Актёр Билол Исхаков аввалроқ Президент ва Президент Администрацияси раҳбарига мурожаат қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Ўзбекистон раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Инсон тақдири ҳақидаги ҳикоя халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Тошкентда 66-йўналишдаги автобуснинг санитария ҳолати ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Бундан ташқари, айрим логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади.