Жаҳон

Исроилнинг Ҳиндистондаги элчихонаси яқинида портлаш юз берди

Ҳодиса содир бўлган жой яқинидан Исроил элчиси номига ёзилган хат топилган.

Исроилнинг Ҳиндистондаги элчихонаси яқинида портлаш юз берди

 

Сешанба куни Исроилнинг Нью-Деҳлидаги элчихонаси яқинида портлаш юз берди. Исроил хавфсизлик хизмати ва Ҳиндистон полицияси биргаликда вазиятни аниқлашга киришди. 

 

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

 

Ҳиндистон матбуоти хабарига кўра, портлаш содир бўлган жой яқинидан Исроил элчиси номига ёзилган хат топилган. Indian Express нашрининг ёзишича, мактуб компьютерда терилган ва унда ҳақоратли матн бўлган. Бошқа қўшимча маълумотлар келтирилмаган.

 

Терговчилар портлаш ва хат ўртасида боғлиқлик бор-йўқлигини аниқлашга киришди.

 

Ўтган декабрь ойида Исроил Миллий Хавфсизлик кенгаши исроилликларни чет элга саёҳат қилиш режаларини қайта кўриб чиқишга, агар сафар жуда зарур бўлмаса, ўзларининг яҳудий ва Исроилга мансублигини ташқи кўринишда ифода этмасликка чақирди. Бу чақириқ бутун дунёда кучаяётган антисемитизмга жавобан қилинган.

custom img

Лавров Германияни Россияга қарши “ҳақиқий уруш бошлаш”да айблади

Германиянинг Россия махсус хизматларини Лейпциг/Ҳалле аэропортидаги дрон ҳужумига алоқадорликда айблагани Лавровнинг танқидига сабаб бўлди.

custom img

Конго ДРда тўй маросимида ёнғин чиқиб, 22 киши ҳалок бўлди

Конго бош вазирининг ўринбосари ва ички ишлар вазири воқеа жойига ташриф буюрган.

custom img

АҚШ Эронга танкерлар флотини тўлиқ йўқ қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ уруш вазирининг сўзларига кўра, Эроннинг танкерлар флоти ҳимоясиз.

custom img

Путин Трампнинг махсус вакиллари билан Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди

Бироқ учрашув якунида келишувга эришилгани ёки сезиларли силжиш бўлгани ҳақида маълумот берилмади.

custom img

2023 йилдан бери Исроилнинг Ливанга ҳужумларида қарийб 9 минг киши ҳалок бўлди

2 мартдан бери тез ёрдам бригадаларига 179 дан ортиқ ҳужум қайд этилган, уларда 135 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"