1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Жалоловнинг профбоксдаги навбатдаги жанги қачон бўлиши айтилди

Жанг жиддий рақибга қарши бўлиб ўтиши тахмин қилиняпти.

Жалоловнинг профбоксдаги навбатдаги жанги қачон бўлиши айтилди

Супер оғир вазндаги ўзбекистонлик профессионал боксчи, ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони бўлган Баҳодир Жалолов профбоксдаги навбатдаги жангини декабрь ойида ўтказиши кутилмоқда.

 

Ҳаваскор боксдаги фаолияти якунланган 30 ёшли Жалолов энди бор эътиборини профрингга қаратади. Унинг 15-жанги катта турнирда жиддий рақибга қарши бўлиб ўтиши тахмин қилиняпти.

 

Маълумот учун, Жалолов шу вақтга қадар профрингда 14 марта жанг қилиб, барчасида ғалаба қозонган ва рақибларини нокаутга учратган. У профессионал боксда охирги марта 2023 йилнинг 17 ноябрда жанг ўтказиб, ЖАР вакили Крис Томпсонни 1-раунддаёқ нокаутга учратганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика