Ўзбекистон

Жамоат транспортлари тун-кун ишлаш режимига ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Жамоат транспортлари тун-кун ишлаш режимига ўтказилиши мумкин

Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Буюк Британия, Таиланд, АҚШ, БАА ва Австралия каби тунги иқтисодиёт ривожланган шаҳарларда йиллик даромадлар иқтисодий ўсишни сезиларли даражада рағбатлантиради.

 

Агентликнинг таъкидлашича, Тошкентда тунги иқтисодиётни самарали ривожлантириш учун айрим кўчаларни гастрономик зоналарга айлантириш билан чекланиб қолмасдан, устувор қадамларни қўйиш зарур.

 

Шу муносабат билан агентлик Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни ривожлантириш бўйича бир қатор таклифлар ишлаб чиқди, хусусан:

 

2025 йил 1 февралдан тунги иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ тузиш;

 

— кўнгилочар муассасаларнинг жума ва шанба кунлари кеча-кундуз ишлаши ҳамда уларнинг иш соатларига қўйилган чекловларни бекор қилиш;

 

— туристик жозибадор зоналарни аниқлаш ва уларда тунги тадбирлар учун жойларни ташкил этиш;

 

— Тошкент шаҳридаги жамоат транспортини (автобуслар, трамвай, метро) кеча-кундуз ишлаш режимига ўтказиш;

 

— тунги муассасалар, жамоат транспорти йўналишлари ва махсус таклифлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган "Тунги Тошкент" электрон платформасини яратиш;

 

— тунги иқтисодиёт учун маълум ҳудудларни модернизация қилиш, кўчаларни ёритишни кучайтириш ҳамда аҳоли ва сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиш.

 

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, "Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек, тунги иқтисодиёт соҳасида лицензиялаш тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи қонунни тайёрлаш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.

custom img

Сурхондарёда электр таъминоти тўлиқ тикланди

Блэкаутга Марказий Осиё ягона энергетика тизимида юзага келган аварияли ҳолат сабаб бўлганди.

custom img

Янгийўл туманида юк машинаси ёниб кетди

Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқлиги маълум қилинди.

custom img

Ўзбекистонда 2027 йилдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳасини маъқуллаб, суд тизимини ривожлантиришга қаратилган фармонни имзолади.

custom img

Миллатлар рақси — дўстлик ва ҳамжиҳатлик тимсоли

Қашқадарёда ўтказилаётган “Ёшлар — келажак бунёдкорлари” V халқаро экология қурултойи доирасида ёшлар турли халқларнинг миллий рақсларини ижро этди.

custom img

“Ҳозир янги университет очишга эҳтиёж йўқ” — Олий таълим, фан ва инновациялар вазири

Битирувчилари бандлик кўрсаткичи белгиланган даражадан паст бўлган олийгоҳларни бошқа университетларга қўшиб юбориш ёки ёпиш бўйича чоралар кўрилиши маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда блекаут юз берди

Энергетика вазирлиги узилиш қўшни мамлакат энергетика тизимидаги авария билан боғлиқлигини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда лицензия олмасдан 3 ой тадбиркорлик қилиш мумкин бўлади

Бу муддатда улар лицензия талабларини бажариши ва тегишли ҳужжатни олиши ёки фаолиятини тўхтатиши керак.

custom img

“Афғонистонга электр энергияси фақат ички талаб қондирилгандан кейин экспорт қилинади” — Энергетика вазири

Шерзод Хўжаев қуёш ва шамол электр станциялари юқори қувватда ишлаган пайтда ҳосил бўладиган ортиқча электр энергиясини экспорт қилиш орқали катта иқтисодий самарага эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"