Жамият

Сирдарёда лочинларни 280 миллион сўмга пулламоқчи бўлган шахслар қўлга тушди

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг тезкор тузилмалари давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда тадбир ўтказди. Унда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган лочинларни она табиатдан ажратиб олиб, пуллашга уринган шахслар тўхтатиб қолинди.

Сирдарёда лочинларни 280 миллион сўмга пулламоқчи бўлган шахслар қўлга тушди

 

 

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги “KAMAZ” юк автотранспорт воситаси "Сирдарё" чегара божхона постида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, салондаги спорт сумкасига 8 бош лочин яширилгани фош бўлди. Боз устига қушларга шафқатсизларча муносабатда бўлинган, жонзотлар сумкага уларнинг ҳаёти учун хавфли тарзда зичлаб жойлаштирилган.

 

Маълум қилинишича, шу куни тезкор тадбир Сирдарё туманида ҳам давом эттирилиб, ушбу қушларни сотиб олаётган шахс ҳам қўлга олинган. Мазкур ҳолатда ушлаб қолинган 8 бош лочин Ўзбекистоннинг 2019-йилда чоп этилган Қизил китобига киритилган ва табиатан камёб ҳисобланади ҳамда уларни овлаш тақиқланган. Лочинларнинг 6 таси Қизил китобга Итолғи номи билан киритилган бўлиб, улар тобора йўқолиб бораётган тур ҳисобланади.

 

Суриштирувлар давомида қонунбузарлар ушбу қушларни 280 миллион сўмга пулламоқчи бўлган.

 

Ҳозирда лочинлар Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақловга топширилди ва мутахассисларнинг доимий назорати остида парваришланмоқда.

 

Ҳолат юзасидан эса божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Ўзбекистон Қизил китобига киритилган камёб дўлта (сиртлон)лардан бири ўлдирилгани, Бухоро шаҳрида Қизил китобга киритилган қуш савдосининг олди олингани ва табиатга қўйиб юборилгани ҳамда Ҳисор қўриқхонасида ноёб тоғ эчкисини овлаганлар қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"